Гўзаллар ҳам йиғлар эканлар...

"Сарбон" гуруҳи ўзининг навбатдаги ижод маҳсулини тақдим этишга шай. Бир неча кун аввал гуруҳ ижодоркорлари томонидан видеоклип яратилаётгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Мана бугун “Гўзаллар ҳам йиғлар эканлар” номли қўшиқ “Ўзбегим таронаси” радиосида тингловчилар диққатига ҳавола этилди.

Батафсил...

“Гўзаллар ҳам йиғлар эканлар”: тез кунда Фарҳод Саидов "Сарбон" гурухидан премьера

Бир неча йиллардан буён ижод қилиб, халқ меҳрини қозониб келаётган “Сарбон” гуруҳи ҳар бир янги ижод маҳсули яратишда профессионал даражада ёндошишлари сабаб ўз муҳлислари ва тингловчиларига эга десак муболаға бўлмайди. Гуруҳ яккахони Фарҳод Саидовни нафақат ҳушовоз хонанда, балки маҳоратли созанда сифатида ҳам яхши биламиз. 

Батафсил...

“Сарбон”дан янги қўшиқ: “Онажон”

"Сарбон" гуруҳи шу кунларда ҳар доимгидек  қизғин  ижод билан банд. Гуруҳ ўз мухлисларига янги қўшиқлар тақдим этишда давом этади.
Янги қўшиқлардан бири – "Онажон".
Матн муаллифи – Иброҳим Саидов.
Қуйида қўшиқ матни келтирилмоқда:

Батафсил...

“Сарбон” гуруҳи Белгия ва Францияда сафарда бўлди

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 678 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчихонаси ташаббуси билан Европа парламенти маъмурий биносида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Шунингдек, Амир Темур ва Темурийларнинг  Европа ва Ўзбекистон ўртасида ижтимоий-маданий алоқалар ривожидаги ўрнига бағишланган кўргазма очилди.

Батафсил...

Концертга тайёргарлик – қизғин!

Таниқли эстрада хонандаси ва моҳир созанда Фарҳод Саидов раҳбарлик қилаётган "Сарбон" гуруҳи шу йилнинг 22-23 май кунлари пойтахтимиздаги муҳташам "Истиқлол" концерт саройида янги концерт дастурини тақдим этиши режалаштирилган.

Батафсил...

“Сарбон” ижодий маркази иш бошлади

Ўзбек эстрада санъатида қарийб 25 йиллик тажрибага эга бўлган "Сарбон" гуруҳи эндиликда ўзининг ижодий марказига ҳам эга бўлди. Ҳозирда гуруҳнинг барча ижодий жараёнлари ушбу марказда олиб борилмоқда.

Батафсил...